2023 йил якунига кўра, давлат органлари, адлия, прокуратура ва судлар, шунингдек, маҳаллаларни сақлаш ва ННТларни қўллаб-қувватлаш харажатлари 24,5 фоизга ошиб, 17 триллион сўмни ташкил этди. 2024−2025 йилларда ҳам уларни сақлаш харажатларини ошириш режалаштирилган.
2023 йил якунида акциз солиғи ҳисобидан давлат бюджетига тушумлар прогноз кўрсаткичларига нисбатан 1,5 трлн сўмга кам бўлиши кутилмоқда. Тушумлар камайиши йил бошида газ «заправка»лари вақтинча ёпилгани ва АИ-80 бензинга акциз солиғи маълум муддат бекор қилингани билан изоҳланди.
2023 йилда давлат бюджетидан аҳолига газ, электр, иссиқлик таъминоти ва жамоат транспорти нархларини субсидиялаш учун 31 трлн сўмдан ортиқ (2,53 млрд доллар) ажратиш режалаштирилган. Бу нафақа, моддий ёрдам, илм-фан, спорт ва маданият учун ажратилган жами маблағдан кўпроқ.
Ўзбекистонда 2024 йилда давлат бюджетининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақалар миқдорини ва айрим хизматларнинг тарифларини ошириш билан боғлиқ харажатлари 9,6 трлн сўмни ташкил этади. Умумий ҳисобда иш ҳақи, пенсия ва стипендияларга давлат бюджети харажатларининг ярмидан кўпи йўналтирилади.
Саккиз ой давомида Ўзбекистон давлат бюджети тақчиллиги қарийб 40 трлн сўмни ташкил этди. Ўтган икки ойда харажатлар даромаддан 12,2 трлн сўмга ошди. Эслатиб ўтамиз, ҳукумат 2023 йил якунлари бўйича профицит бўлишини прогноз қилган эди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги январь ойи ўрталарида тўхтатиб қўйилган бюджетнинг кунлик даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишни тиклади. 28 август куни харажатлар даромадлардан 7 баравар кўпроқ бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг